Жамият | 14:22 / 12.09.2018
7947
1 дақиқада ўқилади

Тўйхонада фуқаро ўз танишини пичоқ билан жароҳатлади

Иллюстратив фото

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни Наманган шаҳрида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, шу шаҳарда яшовчи А.Т. “Azia Boing” тўйхонасида ўзаро жанжал оқибатида таниши И.Т.нинг қорин қисмига пичоқ билан уриб, жароҳат етказиши натижасида И.Т. касалхонага ётқизилган. А.Т. ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид