Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Воронежда қизларни зўрлаб келган уч нафар ўзбекистонлик ушланди
Иллюстратив фото/РИА Новости
Россиянинг Воронеж шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг уч нафар фуқароси суд қилинади.
24 ёшли Урал Алланов, 25 ёшли Ғанишер Бўтаев ва 25 ёшли Холмурод Мўминов бир нечта зўрлаш ва талончилик ҳолатларини содир этганликда айбланмоқда. Жиноятчиларнинг тасодифий қурбонларига 19 ёшдан 25 ёшгача бўлган беш нафар қиз айланган, улар қизларни шаҳар кўчаларида тунги вақтларда учратишган, деб хабар берди ушбу шаҳар прокуратураси.
2017 йилнинг сентябрида Бўтаев ва Алланов Воронеж кўчалари бўйлаб ҳаракатланиб, ёлғиз юрган қизни кўриб қолишган. Эркаклар уни машинага куч билан ўтқазиб, шаҳардан ташқарига олиб чиқишган ва зўрлаб, нарсаларини ўғирлаб кетишган.
Ҳодисадан сўнг дўстлар ҳар ҳафта дам олиш кунлари бундай «сафарга» чиқишга келишиб олишади. Уч нафар жиноятчи кечки вақтларда аёлларга ҳужум қилишган. Зўравонларнинг тасодифий қурбонларига 19 ёшдан 25 ёшгача бўлган тўрт қиз айланди.
Гумонланувчиларга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий ишлар қўзғатилди. Ҳар бир жиноят учун максимал жазо - 10 йилга озодликдан маҳрум қилиш.
Мавзуга оид
14:28 / 17.01.2026
Шмихал: Украинада Россия зарбаларидан зарар кўрмаган электр станциялари қолмади
11:53 / 17.01.2026
Суд Россия банкининг Euroclear’га қарши даъвоси бўйича биринчи эшитувни ўтказди
10:06 / 17.01.2026
BBC ва “Медиазона” Россиянинг 163 минг ҳарбийси ҳалок бўлганини тасдиқлади
09:45 / 17.01.2026