Жаҳон | 09:09 / 13.09.2018
24155
1 дақиқада ўқилади
АҚШ Аляска яқинида Россия бомбардимончиларини тутиб олди
Америкалик ҳарбийларнинг маълум қилишича, 11 сентябрь куни Аляска яқинида ҳарбий-ҳаво кучларининг F-22 самолётлари томонидан Россияга қарашли иккита бомбардимончи тутиб олинган. Бу ҳақда Fox News хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Россия самолётлари АҚШ ёки Канада ҳаво ҳудудига кирмаган.
Аввалроқ, Шимолий Америка Аэрокосмик мудофааси бирлашган қўмондонлиги вакили Майкл Кучарек АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг F-22 қирувчилари бир йилнинг ўзида иккинчи марта Россияга тегишли Ту-95 бомбардимончиларини тутиб олиш учун парвоз қилгани ҳақида хабар берганди.
Аниқлик киритилишича, тутиб олиш 1 сентябрь куни Алеут ороллари яқинида юз берган.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024