Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат хусусий мактаблар учун ер участкалари ва бўш турган биноларни ажратади
Халқ таълими соҳасига татбиқ этиладиган давлат-хусусий шерикчилик (ДХШ) шакллари белгиланди. Бу ҳақда Norma ёзмоқда.

Ҳукумат халқ таълими соҳасига ДХШнинг бошқа шаклларини ҳам татбиқ этиши мумкин. Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказиладиган танлов натижалари бўйича битим тузилади. Жадвалда кўрсатилган сўнгги шакл ҳолатида танлов ўтказилмайди. Битимда бир томондан давлат номидан ХТВ иштирок этади. У хусусий шерик томонидан битим шартлари бажарилиши юзасидан мониторинг олиб боради.
Татбиқ этилаётган механизмлар доирасида қуйидагилар тақиқланади:
• умумтаълим мактаблари ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг ер участкалари ва кўчмас мулкини халқ таълими вазири билан келишмасдан бошқа шахслар ихтиёрига ўтказиш;
• тадбиркорлик субъектларига берилган объектларда фаолият юритаётган нодавлат умумтаълим ташкилотлари фаолиятини ДХШ тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддати давомида қайта ихтисослаштириш.
Мавзуга оид
08:30 / 02.06.2026
Сув фонди ерларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилди
09:40 / 06.04.2026
3,7 гектар ерни 7 гектар деб сотмоқчи бўлган фермер ушланди
07:17 / 25.03.2026
Қозоғистонда илмий-фантастик услубдаги осмонўпар бино қурилиши бошланди
10:29 / 05.03.2026