Жамият | 08:17 / 13.09.2018
8033
2 дақиқада ўқилади

Тармоққа ўзбошимчалик билан уланган фуқаро суд қаршисида жавоб берди

Фото: Mirbelogorya.ru

Мажбурий ижро бюроси Навоий вилоят бошқармаси ва Қизилтепа туман бўлими ходимлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг электр энергиясидан фойдаланишининг қонунийлиги ҳамда тўлов интизомига риоя этилиши юзасидан текшириш ўтказилган.   

Ўтказилган текшириш давомида, Қизилтепа тумани “Демас” маҳалласида яшовчи фуқаро Ф.С. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”га зид равишда яшаш хонадонини умумий фойдаланишдаги электр энергияси тармоғига яширин равишда ўзбошимчалик билан улаб, 27.03.2018 йилга қадар жами 100.083 кВт/с электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланиб келганлиги оқибатида Қизилтепа туман электр таъминоти корхонаси манфаатларига жами 20 млн. 446 минг 956 сўмлик миқдорда моддий зарар етказганлиги аниқланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан, фуқаро Ф.С. нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 1852-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув натижасида айблов далолатномаси тузилган ҳолда жиноят иши мазмунан кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган. 

Жиноят ишини судда кўриб чиқиш давомида судланувчи Ф.С. етказилган зарарнинг ўрнини қоплаганлиги ҳамда фуқаровий даъвогар билан ярашганлиги муносабати билан у суд томонидан жиноий жавобгарликдан озод қилинган.

Мавзуга оид