Жамият | 20:57 / 13.09.2018
15681
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда нос ишлаб чиқариш билан шуғулланган яширин цех аниқланди

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида нос ишлаб чиқариш билан шуғулланган яширин цех фош этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, Бектемир туманида истиқомат қилувчи 36 ёшли М.И ўз уйида ноқонуний цех ташкил қилган.

Қайд этилишича, ушбу факт бўйича Бектемир тумани прокуратураси қошидаги департамент томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 186-моддаси, 1 қисми () ва 186-моддаси 3-қисми «а» пункти бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Мавзуга оид