Эрдўған Туркияни «иқтисодий ўлдиришмоқчи» экани ҳақида маълум қилди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг маълум қилишича, турк лирасининг долларга нисбатан курси кескин пасайиши Туркиянинг «иқтисодий ўлдиришга уриниш» ҳаракатидир. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатдаги вазият АҚШнинг баёнотидан кейин мураккаблашди, улардан сўнг Туркия «разил иқтисодий ҳужум»га дуч келди. Эрдўғаннинг таъкидлашича, 15 йил давомида мамлакатда инфляция даражаси Марказий банк қўйган мақсадларга ҳеч қачон мос келмаган, аммо Туркия базавий фоиз ставкаси ошганидан кейин тартибга солувчи идоранинг «мустақил экани натижаларини» кўради. Туркия етакчиси фоиз ставкалари билан боғлиқ вазиятни изоҳлар экан: «сабр-тоқатим ўз чегараларига эга», дея таъкидлаб ўтди.
Эрдўған лира курси қулашини «Туркияга қарши ташқи кучлар амалиёти» билан боғлаб, 2017 йил ўрталарида АҚШ билан бошланган дипломатик можарони назарда тутган. Август ойида Анқара ва Вашингтон ўртасидаги муносабатлар, Қўшма Штатлар Туркия ички ишлар ва адлия вазирларига қарши санкциялар қўллаганидан сўнг кескинлашди. АҚШ Туркияда террорчи деб ҳисобланувчи Фатҳуллоҳ Гуленга алоқадорлик ва жосусликда гумонланиб қўлга олинган америкалик пастор Эндрю Брансонни озод этишни талаб қилмоқда, турк ҳукуматини буни рад этяпти.
Аммо, J.P. Morgan Asset Management таҳлилчилари Анқаранинг иқтисодий муаммоларини тузилмавий ва геосиёсий қатор муаммолар билан боғлади. Уларга кўра, Туркия ташқи савдо камомадини бошдан кечирмоқда. Шу билан бирга, Туркия ҳукумати қарзларининг қарийб 40 фоизи АҚШ долларидадир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрдўған АҚШга боришга тайёргарлик кўраётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
00:32 / 04.12.2022
Туркиянинг биринчи учувчисиз қирувчи самолёти синов парвозини муваффақиятли амалга оширди
00:54 / 03.12.2022
Туркиялик шарҳловчи ЖЧ-2022 ўйини танаффусида эфирдан четлатилди
11:10 / 28.11.2022
Ўзбекистон ва Туркия йирик логистика инфратузилма лойиҳаларини биргаликда амалга оширмоқчи
17:10 / 25.11.2022