Спорт | 18:30 / 15.09.2018
14710
2 дақиқада ўқилади

АПЛ. «Ливерпуль»ни тўхтатиб бўлмаяпти, навбатдаги қурбон - «Тоттенҳэм»

Фото: Premier League

Англия Премьер-Лигаси 5-туридан ўрин олган бир ўйин якунланди.

«Тоттенҳэм» ўз майдонида «Ливерпуль»ни қабул қилди. Деярли тенг курашлар остида ўтган баҳс меҳмонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. 39-дақиқада Вейналдум боши билан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди. 54-дақиқада Фирмино дарвозабоннинг хатосидан сўнг, ҳисобдаги фарқни иккитага етказди. Сўнгги дақиқаларда «Тоттенҳэм» 1та гол билан жавоб қайтарди.

Натижада, «Ливерпуль» қаторасига 5-марта ғалаба қозонди. «Тоттенҳэм» эса кетма-кет 2-марта ютқазди.

Бу натижадан сўнг, «Ливерпуль» 15 очко билан 1-ўринда, «Тоттенҳэм» эса 9 очко билан 5-ўринда бормоқда. 

АПЛ, 5-тур
Тоттенҳэм – Ливерпуль 1:2 

15 сентябрь, «Уэмбли» стадиони
Голлар: 0:1 – 39 Вейналдум, 0:2 – 54 Фирмино, 1:2 - 90+3 Ламела. 
Тоттенҳэм – Ворм, Алдервейрелд, Роуз, Триппьер, Вертонген, Эриксен, Дайер (Ваньяма, 83), Лукас Моура, Уинкс (Сон Хён Мин, 73), Дембеле (Ламела, 60), Кейн.
Ливерпуль – Алиссон, Гомес, Робертсон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Милнер, Вейналдум, Кейта (Старриж, 83), Мане, Салах, Фирмино (Хендерсон, 74).

Мавзуга оид