Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бокс терма жамоасига ўриндошларни саралаш учун Ўзбекистон чемпионати ўтказилди
9-16 сентябрь кунлари Тошкент шаҳридаги Республика Олимпия захиралари коллежида бокс буйича 2000-2001 йилларда туғилган спортчилар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитасининг тақвим режасига мувофиқ, бу турнир орқали Ўзбекистон терма жамоаси учун муносиб ўриндошларни саралаб олиш мақсад қилинган.
Ушбу мусобақада республиканинг барча вилоятларидан жами 220 боксчи иштирок этди.
Мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари тегишли даражадаги дипломлар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Умумжамоа ҳисобида Андижон вилояти жамоаси биринчи, Бухоро вилояти жамоаси иккинчи, Фарғона вилояти жамоаси учинчи ўринни эгаллади.






Мавзуга оид
00:24 / 02.03.2026
Ўзбекистонлик боксчилар "Странжа-2026" мусобақасида 7 та олтин медални қўлга киритишди
10:01 / 22.02.2026
Бектемир Мелиқўзиев рақибини техник нокаутга учратди
09:37 / 25.01.2026
Исроил Мадримов ғалаба билан қайтди
20:13 / 29.12.2025