Жаҳон | 11:15 / 17.09.2018
5607
1 дақиқада ўқилади

Ироқ Туркия билан бутун чегара бўйлаб чегарачиларни жойлаштиради

Фото: AFP/ Ahmad AL-Rubaye

Ироқ миллий хавфсизлик кенгаши мамлакат қуролли кучлари бош қўмондони ва бош вазири Ҳайдар ал-Ободий билан йиғилишда Туркия билан бутун чегара бўйлаб чегара кучларини жойлаштиришга қарор қилди. Бу ҳақда Ироқ бош вазири баёнотида айтилган.
   
Баёнотда айтилишича, миллий хавфсизлик кенгаши бу қарорни чегарани ҳимоя қилиш ва ҳар қандай қоидабузарликка қарши туриш мақсадида қабул қилган.

Ҳужжатга кўра, Ироқ ташқи ишлар вазирлиги БМТда Туркия томонидан Ироқ ҳаво ҳудуди бузилаётганини тасдиқлаш учун барча чораларни кўради.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид