Жаҳон | 10:20 / 17.09.2018
4477
2 дақиқада ўқилади

Жанубий ва Шимолий Корея президентлари шу ҳафтада учрашув ўтказади 

Фото: AP

Жанубий ва Шимолий Корея президентлари 18 ва 19 сентябрь кунлари икки томонлама музокаралар ўтказишади. Кун тартибида Корея яриморолини ядровийсизлаштириш бош масала бўлади. Бу ҳақда Жанубий Корея президенти маъмурияти вакили Им Чжон Сок маълум қилди. 

“Ядровийсизлаштириш масаласи бош мавзу бўлади. Бундай мавзуларни амалий даражада муҳокама қилиб бўлмайди. Агарда муҳокама қилинса ҳам, бироқ амалий даражада бирор келишув тузишнинг иложи йўқ”, деб таъкидлаб ўтган Жанубий Корея вакили.

Кореялараро саммит 18-20 сентябрь кунлари Пхеньянда бўлиб ўтади. Аввалроқ Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин Шимолий Корея пойтахтига тўғри рейс билан келиши маълум қилинган. Таъкидланишича, унга Жанубий Кореянинг йирик компаниялари, жумладан, Samsung Electronics, Hyundai Motor Group, SK Group ва LG group раҳбарлари ҳамроҳлик қилади.

16 сентябрда Пхеньянга 93 нафар жанубий кореялик амалдор, журналистлар ва ёрдамчи персонал саммитга тайёргарлик кўриш мақсадида йўл олган.    

Икки давлат етакчилари ўртасидаги тарихий илк учрашув 27 апрелда қуролсизлантирилган ҳудудда жойлашган Пханмунжом чегара пунктида бўлиб ўтганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид