Ўзбекистон | 15:15 / 18.09.2018
136082
8 дақиқада ўқилади

Бухородаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот берилди (рўйхат)

Фото: Bukhara info

2018 йилнинг 18 сентябрь куни соат 07:30ларда ИСУЗУ русумли автобус Когон туманидаги “Zelich oil” метан газ қуйиш шохобчасидан ёқилғи қуйиб, тахминан 700 метр масофа юрганидан сўнг, “Когон-Қоровулбозор” йўналишининг 201 км.да ҳаракатланиб кетаётганида газ баллони портлагани хабар қилинганди.

Натижада, автобусда йўловчи сифатида кетаётган 26 нафар фуқаролар жароҳатланиб, уларнинг 4 нафари ҳодиса жойида ва 1 нафари шифохонада  вафот этган, қолган 21 нафар йўловчиларнинг 5 нафари оғир, 7 нафари ўрта оғир ҳамда 9 нафари енгил аҳволда, 5 нафар оғир бемор Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалига, қолганлари эса Когон шаҳар шошилинч тез тиббий ёрдам марказига ётқизилиб, уларга малакали шифокорлар томонидан  тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Бухоро вилояти ИИБнинг Kun.uz’га хабар беришича, ҳодиса жойига вилоят ҳокими Ўктам Барноев, вилоят прокурори Б.Валиев, вилоят ИИБ бошлиғи Ш.Алиев, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи Ф.Амонов, республика ДХХ Бухоро вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Асроров, вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи А.Аҳмедов, ЁХБ бошлиғи Ш.Хушназаров, вилоят ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчилари, вилоят ИИБ ЭКБ бошлиғи Л.Пулатов раҳбарлигидаги экспертлар, суд-тиббий эксперти, Республика ИИВ ЁХББ масъул ходимлари, Когон шаҳри, Когон, Вобкент ва Бухоро туман ҳокимлари, прокурорлари, ИИБ бошлиқлари, ушбу туман-шаҳар ИИБлари ҳамда Бухоро вилоят ИИБ тезкор-тергов гуруҳи аъзолари чиқди.

Ҳодиса жойи видеокамера ҳамда бошқа илмий техника воситалари қўлланилган ҳолда “Саноатгеоконтехназорат” Бухоро минтақавий инспекцияси мутахассислари иштирокида кўздан кечирилди ва унинг схемаси тузилди ҳамда текшириш учун аҳамиятга молик бўлган ашёлар олинди.

Вафот этган шахслар: 

1.Эргашева Фотима Ахроровна, 1974 йилда Вобкент туманида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, оилали, вақтинча ишсиз, Вобкент тумани, “Пушмон” МФЙ “Хайрабодча” қишлоғида яшаган.

2.Жумаева Нилуфар Абдуллаевна, 17.01.1984 йилда Вобкент туманида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, оилали 2 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, Вобкент тумани, “Пушмон” МФЙ “Хайрабодча” қишлоғида яшаган.

3.Жумаева Ҳилола Файзуллаевна, 03.08.1982 йил Вобкент туманида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, оилали 3 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, Вобкент тумани, “Пушмон” МФЙ, “Хайрабодча” қишлоғида яшаган.

4.Садуллаева Робия Ғайбуллаевна, 17.05.1986 йил Вобкент туманида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, оилали 2 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, Вобкент тумани, “Пушмон” МФЙ, “Пушмон” қишлоғида яшаган.

5.Розиқова Гулшод Ўраловна, 11.02.1970 йил Вобкент туманида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, оилали 3 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, Вобкент тумани, “Кумушкент” МФЙ, “Кумушкент” қишлоғида яшаган.

Автомашина ҳайдовчиси:

6.Қобилов Вали Комилович, 12.04.1972 йил Вобкент туманида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, оилали 2 нафар фарзанди бор, “Вобкент Гулшани” МЧЖ ҳайдовчиси, Вобкент тумани,“Пушмон” МФЙ, “Хайрабодча” қишлоғида яшайди.

Тан жароҳати олган шахслар:

7. Жабборова Маржона Ўткир қизи, 29.03.1999 йил Вобкент туманида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, турмушга чиқмаган, Вобкент тумани, “Пушмон” МФЙ, “Хайрабодча” қишлоғида яшайди

8.Жумаева Нигина Нарзуллаевна, 21.07.1991 йил Вобкент туманида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, оилали 1 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, Вобкент тумани, “Пушмон” МФЙ, “Хайрабодча” қишлоғида яшайди.

9.Атоева Фарида Дониёровна, 12.02.1987 йил Вобкент туманида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, оилали 1 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, Вобкент тумани, “Пушмон” МФЙ, “Хайрабодча” қишлоғида яшайди.

10.Насуллоев Аҳад Раҳмонович, 18.09.1975 йил Вобкент туманида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, оилали 2 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, Вобкент тумани, Кумушкент қишлоғида яшайди.

11.Асроров Ғафур Ражабович, 09.08.1955 йил Бухоро туманида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, оилали 5 нафар фарзанди бор,нафақада, Вобкент тумани, “Пушмон” МФЙ, “Хайрабодча” қишлоғида яшайди.

12.Розиқова Гулсум Ўраловна, 23.04.1974 йил Вобкент туманида туғилган,  Ўзбекистон фуқароси, оилали 3 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, Вобкент тумани, “Кўлхатиб” МФЙ, “Ғутпариғи” қишлоғида яшайди.

13.Розиқова Гулзода Ўраловна, 22.07.1976 йил Вобкент туманида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, оилали 3 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, Вобкент тумани, “Кўлхатиб” МФЙ, “Ғутпариғи” қишлоғида яшайди.

14.Эргашева Гуландом Шариповна, 10.01.1978 йил Вобкент туманида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, оилали 2 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, Вобкент тумани, “Хайрабодча” қишлоғида яшайди.

15.Эргашев Вали Ахрорович, 16.06.1968 йил Вобкент туманида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, оилали 3 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, Вобкент тумани, “Хайрабодча” қишлоғида яшайди.

16.Тошева Зайнаб Шахановна, 25.12.1970 йил Вобкент туманида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, оилали 2 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, Вобкент тумани, “Облогўй” қишлоғида яшайди.

17.Саноев Мухтор Ёдгорович, 27.01.1968 йил Вобкент туманида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, оилали 2 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, Вобкент тумани, “Облогўй” қишлоғида яшайди.

18.Жўрақулова Сарвиноз Норпўлатовна, 12.04.1992 йил Вобкент туманида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, оилали 2 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, Вобкент тумани, “Кумушкент” қишлоғида яшайди.

19.Жўрақулова Садоқат Норпўлатовна, 07.08.1996 йил Вобкент туманида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, турмушга чиқмаган, вақтинча ишсиз, Вобкент тумани, “Кумушкент” қишлоғида яшайди.

20.Розиқова Гуландом Ўраловна, 11.05.1981 йил Вобкент туманида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, оилали 3 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, Вобкент тумани, “Теракли” қишлоғида яшайди.

21.Шоназарова Абера Туробовна, 25.12.1986 йил Вобкент туманида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, оилали 1 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, Вобкент тумани, “Ҳайрабодча” қишлоғида яшайди.

22.Пўлатова Инобат Муртазоевна, 23.11.1972 йил Вобкент туманида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, оилали 3 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, Вобкент тумани, “Ҳайрабодча” қишлоғида яшайди.

23.Розиқова Гулноз Ўраловна,13.08.1972 йил Вобкент туманида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, оилали 5 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, Вобкент тумани, “Пушмон” қишлоғида яшайди.

24.Бекмуродова Малика Ибрагимовна, 25.03.1982 йил Вобкент туманида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, оилали 3 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, Вобкент тумани, “Пушмон” қишлоғида яшайди.

25.Ботирова Фазила, 1957 йил Вобкент туманида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, оилали 3 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, Вобкент тумани, “Пушмон” қишлоғида яшайди.

26.Ўринова Ҳурмат Ахтамовна, 29.07.1987 йил Вобкент туманида туғилган, Ўзбекистон фуқароси, оилали 2 нафар фарзанди бор, вақтинча ишсиз, Вобкент тумани, “Пушмон” қишлоғида яшайди.

Мазкур ҳолат юзасидан 18.09.2018 йилда вилоят ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят ИИБ ТБ зиммасига юклатилди ва вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинди.

Дастлабки тергов давомида судга оид тиббиёт, автотехника ва ёнғин техника экспертизалари тайинланди.

Шунингдек, “Zelich oil” метан газ қуйиш шохобчасида автомобилларга ёқилғи қуйиш нормаларига риоя қилиниши аҳволини ўрганиш борасида, мутахассислар жалб қилиниб, ўрганишлар олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Бухородаги фожиа бўйича ИИБ янги маълумот берганди.

Мавзуга оид