Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инжиқ қўшнилар: Туркманистон тожик юклари бўлган машиналарни ўтказмаяпти
Фото: Видеодан кадр
Туркманистон чегарасида Тожикистон юклари билан боғлиқ вазият ўзгаришсиз қолмоқда: туркманистонлик божхоначилар Тожикистон учун мўлжалланган ёки Тожикистондан экспорт қилинган юкларни ўз ҳудудига ўтказмаяпти, деб хабар беради Asia-Plus.
Нашр маълумотларига кўра, Тожикистон юклари бўлган машиналар Туркманистон-Эрон ва Туркманистон-Ўзбекистон чегарасида август охиридан бери турибди.
«Вазият ўзгармади, юклар Туркманистон билан чегарада турибди, улардан баъзилари эса Озарбойжон чегараси томон ҳаракатланмоқда, бу Тожикистонга Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудуди орқали етиб олиш учун қилинмоқда», - дея хабар беришган Тожикистон Транспорт вазирлигидан.
Аввалроқ, Тожикистон Транспорт вазирлиги юк машиналар ҳайдовчиларига муқобил йўллардан фойдаланиш тавсия қилди: Бокуга бориш, у ердан Каспий денгизи орқали паромда Қозоғистоннинг Ақтау портига йўл олиш ва Қозоғистон ҳамда Ўзбекистон орқали Тожикистонга бориш.

Мавзуга оид
15:14 / 30.01.2026
Ўзбекистонга ўқишга келганлар сони ошди: Ҳиндистон ва Туркманистон етакчи
18:30 / 19.01.2026
Туркманистон постсовет ҳудудидаги энг ҳушёр мамлакат деб тан олинди
18:22 / 29.12.2025
Туркманистонда «Дўзах дарвозаси» оловини ўчириш усули топилгани таъкидланмоқда
21:33 / 12.12.2025