Жамият | 13:21 / 18.09.2018
5543
1 дақиқада ўқилади

Канадага ишга юборишини ваъда қилиб, 11 минг доллар олган шахс ушланди

Иллюстратив фото

Самарқанд шаҳрида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

17 сентябрь куни шаҳар ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил август ойида Жуйичуқур маҳалласида яшовчи А.Ғ. таниши Ж.Ж.ни Канада давлатига ишлаши учун жўнатишни ваъда қилиб, 11 000 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлиги кўрсатилган. А.Ғ. ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид