Жаҳон | 13:18 / 18.09.2018
5589
1 дақиқада ўқилади

Тожикистон электр энергияси экспортини сезиларли даражада оширди

Фото: Flickr

Тожикистон қўшни мамлакатларга электр энергияси экспортини оширди. Статистик маълумотларга кўра, электр энергияси экспорти миқдори шу йилнинг саккиз ойи давомида 62,2 млн доллардан ортиқни ташкил этган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22,5 млн долларга кўпдир, деб хабар берди Авеста.

Хабарда айтилишича, тожик электр энергиясининг асосий харидорлари Афғонистон ва Ўзбекистон ҳисобланади. Тожикистон бу йил Афғонистонга 1,5 млрд кВт/соат электр энергиясини экспорт қилишни режалаштирган. Бу ўтган йилга нисбатан 200 млн. кВт/соатга кўпдир.

Қайд этилишича, йил охирига қадар Ўзбекистонга 1,5 млрд. кВт/соатдан кам бўлмаган электр энергияси экспорт қилинади.

Икки давлат электр энергия компаниялари ўртасидаги келишувга кўра, Ўзбекистон ёз мавсумида Тожикистондан олинадиган бир киловатт энергия учун 2 цент тўлайди.

Энергетикларнинг маълумотига кўра, айни пайтда Тожикистон аҳолиси бир киловатт электр энергияси учун 16,85 дирҳам (1,8 центга яқин) тўлайди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид