Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Хитой ОАВга талаб қўйди
Фото: Global Look Press
АҚШ Адлия вазирлиги Хитойнинг иккита ОАВни улар хорижий агентлар сифатида рўйхатдан ўтиши кераклиги ҳақида хабардор этди. Бу ҳақда The Wall Street Journal манбаларга таянган ҳолда ёзмоқда.
Аниқлик киритилишича, гап CGTN халқаро ахборот канали ва «Синьхуа» ахборот агентлиги ҳақида кетмоқда.
Манбаларнинг сўзларига кўра, АҚШ Адлия вазирлиги «сўнгги ҳафталар» ичида кўрсатилган ОАВга мурожаат қилган. Америка томони талаблари лоббистлар фаолияти тўғрисидаги қонун билан изоҳланади. Бундан ташқари, таъкидланишича, бу АҚШ умумий курсининг бир қисми бўлиб, у ҳозирда Хитойга нисбатан жуда қатъий позицияда бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Хитойдан товарларга қўшимча божлар жорий этилишини эълон қилганди.
Мавзуга оид
22:08 / 05.02.2026
Эпштейн иши бўйича материалларда ўзбекистонлик «модел қиз» хатлари борлиги маълум бўлди
21:33 / 05.02.2026
«Эпштейн иши»нинг 5 та муҳим оқибати: нега бу иш ҳали тинчимаслиги ҳақида
19:02 / 05.02.2026
Ўзбекистон ва АҚШ ҳукуматлари муҳим фойдали қазилмалар тўғрисида англашув меморандумини имзолади
18:27 / 05.02.2026