Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Корея етакчиларининг музокараларига баҳо берди
Фото: AP
Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп Шимолий ва Жанубий Корея етакчилари Ким Чен Ин ҳамда Мун Чжэ Иннинг ўзаро учрашуви якунларини катта умид билан қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари твиттердаги ўз саҳифасида ёзган.
Трампнинг сўзларига кўра, КХДР етакчиси ядровий инспекциялар ўтказилиши, шунингдек, ядро объектлари бузиб ташланишига рози бўлган.
«Шунингдек, Шимолий ва Жанубий Корея 2032 йилги Олимпия ўйинларини биргаликда ўтказиш бўйича қўшма ариза топширишга келишиб олди. Жуда ҳаяжонли!» - дея маълум қилган Трамп.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР ва Жанубий Корея қўшма ҳарбий битимни имзолаганди.
Шу билан бирга, маросимда мамлакатлар етакчилари ҳам иштирок этган. Бунга қадар Ким Чен Ин ва Мун Чжэ Ин ёпиқ эшиклар ортида мулоқот ўтказган.
Мавзуга оид
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026
Жанубий Кореяда ҳайвонот боғидан қочган бўри 9 кундан кейин топилди
11:20 / 15.04.2026