Жамият | 10:05 / 19.09.2018
12631
1 дақиқада ўқилади

Уйида қиморхона ташкил этган шахс қўлга олинди

Иллюстратив фото

Навоий вилояти Хатирчи туман ИИБ тезкор ходимлари томонидан туманнинг “Зарафшон” МФЙ ҳудудида ўз уйида қиморхона фаолиятини йўлга қўйган фуқаронинг жиноий ҳаракатлари фош этилди, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.

Маҳаллада истиқомат қилувчи С.Р. ўз уйида пул тикиб карта ўйнашни ташкил этган ва қиморбозлар учун барча “шарт-шароит”ларни яратиб берган. Туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушбу хонадонда уй эгаси билан бирга яна олти киши қимор ўйини устида қўлга олинди.

Тадбир давомида қиморбозлардан 3 миллион 230 минг сўм пул холислар иштирокида ашёвий далил сифатида олинди. Ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддасига кўра жиноят иши қўзғатилди.

Мавзуга оид