Спорт | 23:03 / 19.09.2018
12226
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Кубогида барча яримфиналчилар аниқланди

Фото: Tribuna.uz

Ўзбекистон Кубогида чоракфинал ўйинлари якунланди.

«Андижон» ўз майдонида «Бунёдкор»ни қабул қилиб, 1:2 ҳисобида ютқазди. Ҳисоб 14-дақиқада меҳмонлар томонидан очилди. 14-дақиқада Миржамол Қосимов гол урган бўлса, 26-дақиқада Шаҳзодбек Нурматов ҳисобдаги фарқни оширди. 1-бўлим охирида Даврон Исоқов ҳимоячилар хатосидан фойдаланиб, жавоб тўпини киритди. Иккинчи бўлимда «Андижон» ҳисобни тенглаштириш учун кўп уринди, аммо эплолмади. Натижада, «Бунёдкор» яримфинал йўлланмасини қўлга киритди.

Олмалиқнинг ОКМК клуби ўз майдонида Про-лига вакили, Муборакнинг «Машъал» клубини қабул қилди. 56-дақиқада «Машъал» Хумоюн Муртазоев зарбасидан сўнг, ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 78-дақиқада Камолиддин Мурзоев уни тенглаштирди. Ўйиннинг асосий вақтида ғолиб аниқланмагач, қўшимча таймлар белгиланди. Унда ОКМК қийинчилик билан гол уриб, ғалабани илиб кетди. 110-дақиқада Владимир Бубанья ҳал қилувчи тўпни дарвозага йўллади. Сўнгги сонияларда эса Жасур Ҳасанов бўш қолган дарвозани ишғол этиб, якуний ҳисобни белгилади. Натижада ОКМК клуби Ўзбекистон Кубоги яримфиналига чиқди. 

Аввалроқ «Пахтакор» ва «Қўқон-1912» 1/2 финал иштирокчисига айланишган эди.

Яримфинал жуфтликлари Спорт телеканали орқали жонли эфирда намойиш этиладиган «Гол» кўрсатуви вақтида ташланадиган қуръа орқали аниқлаб олинади. Кўрсатув 20 сентябрь куни соат 19:40да бошланади.  

1/2 финал ўйинлари 27-28 сентябрь кунлари бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон кубоги, 1/4 финал

19 сентябрь, Андижон
Андижон (Андижон) – Бунёдкор (Тошкент) - 1:2
Голлар: Даврон Исоқов (40) - Миржамол Қосимов (14), Шаҳзодбек Нурматов (26)

19 сентябрь, Олмалиқ
ОКМК (Олмалиқ) - Машъал (Муборак) - 3:1 (қ.в.)
Голлар: Камолиддин Мурзоев (78), Владимир Бубанья (111), Жасур Ҳасанов (120+2) - Ҳумоюн Муртазоев (56)

Мавзуга оид