Иқтисодиёт | 15:48 / 20.09.2018
3434
2 дақиқада ўқилади

Агробанк: чакана хизматлар кўлами кенгаймоқда

Фото: "Агробанк" АТБ матбуот хизмати

Бугун, 20 сентябрь куни Миллий матбуот марказида "Агробанк" АТБ томонидан "чакана хизматларни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда инновацион ва интерфаол хизматлар, хусусан, аҳолига пластик карталар орқали хизмат кўрсатишнинг бугунги ҳолати ҳамда унинг сифат даражасини янада яхшилаш ҳусусида сўз борди. Жумладан, жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига банк томонидан аҳолига қарийб 2,4 миллионта пластик карталар, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларга янада қулайлик яратиш мақсадида 24 мингтадан ортиқ корпоратив пластик карталар муомалага чиқарилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 103 фоизга ўсиш, дейди банк Бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Рустам Маматқулов.

Айни пайтда савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш шохобчаларига жойлаштирилган тўлов терминаллари сони 31,6 мингтани ташкил этмоқда. Шунингдек, ҳудудларда 100та банкомат ва 420та инфокиоска жойлаштирилди. Жорий йил охирига қадар банк томонидан яна 300та банкомат олиб келиб ўрнатилади.

Мавзуга оид