Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бош прокуратура: пора берган ветеринария бўлими бошлиғи ушланди
Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ходимлари томонидан Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими инспектори Р.Б.нинг билдиргисига асосан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар қилмоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
Унда Қўқон шаҳар ветеринария бўлими фаолияти бўйича қонунбузилиши ҳолатлари аниқланганлиги сабабли, мазкур бўлим бошлиғи Э.И. унга нисбатан жиноят иши қўзғатмаслик ва ишни унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига Р.Б.га 1 млн. сўм пора беришни таклиф қилиб, Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими биносида 1 млн. сўмни пора тариқасида Р.Б.га берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Э.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Департамент вакилига пора берган собиқ банк ходимига нисбатан жиноят иши очилгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
00:06 / 07.06.2026
Сурхондарёда 4000 доллар эвазига департаментга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
17:37 / 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
08:18 / 04.06.2026
1,5 гектар ерни «сотиш» баҳонасида 750 минг доллар сўраган шахс ушланди
16:01 / 02.06.2026