Жаҳон | 11:14 / 20.09.2018
4369
1 дақиқада ўқилади

Онлайн-биржадан 60 млн долларлик криптовалюта ўмарилди

Фото: Dado Ruvic/Reuters

Япониянинг Tech Bureau Corp онлайн-биржасидан бир неча турдаги криптовалюта, шу жумладан, биткоин ўғирланди. Жами етказилган зарар миқдори 6,7 миллиард иена (тахминан 60 миллион доллар)ни ташкил этди, деб хабар беради Kyodo агентлиги.

Kyodo маълумотларига кўра, онлайн-биржага 14 сентябрь, ўтган жума куни бузиб кирилган. Шу билан бирга, агентликнинг таъкидлашича, бу ҳолатда биржа вакиллари камчиликни фақат тўрт кундан кейин аниқлашди.

Хабар қилинишича, номаълум шахслар икки соат давомида биржага ҳужум қилишган. Шу вақт мобайнида улар бир неча турдаги криптовалютани ўғирлашди. Уларнинг энг катта миқдори - 4,5 миллиард иена ёки 40 миллион доллар биржа мижозлари депозитлари сифатида сақланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид