Жаҳон | 11:37 / 20.09.2018
10334
1 дақиқада ўқилади

Помпео Россияни «уришқоқ» деб атади

Фото: Jonathan Ernst/Reuters

АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг маълум қилишича, Россия президент Владимир Путин раҳбарлигида «уришқоқ» давлатга айланди, лекин Хитой Қўшма Штатлар учун каттароқ таҳдид солмоқда. Бу ҳақда у Fox News телеканали эфирида айтиб ўтди.

Давлат котибининг сўзларига кўра, Россия ўзини «тажовузкор» тутиб, Америка сайловларига аралашишга уринмоқда. Унинг таъкидлашича, Путин бошчилигидаги Россия «уришқоқ давлат бўлиб қолмоқда».

«Биз жавоб қайтаришимиз ва қаерда қодир бўлсак, ўша ерда уларни тийиб туришимиз керак», - дея айтиб ўтди Помпео.

Бироқ, унинг фикрига кўра, «узоқ муддатли истиқболда» Хитой АҚШга кўпроқ таҳдид солади. У хитойлик расмийлардан келаётган хатарлар Америка иқтисодиётига тааллуқли эканлигини таъкидлади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагон Россия ва Хитойни таҳдид деб атаганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид