Ўзбекистон | 17:05 / 20.09.2018
26102
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Coca-Cola хусусийлаштирилиши мумкин

Молия вазирлигида Европа Тикланиш ва тараққиёт банки, The Coca-Cola Company (АҚШ) ва Coca-Cola İçecek (Туркия) вакиллари билан музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар бермоқда.

Кўп томонлама учрашувда ўзаро ҳамкорлик ва «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd.» МЧЖ ҚКга стратегик инвестор жалб этиш масаласи имкониятлари муҳокама қилинди. Бунга Европа Тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ёрдам беради.

Ҳозирда «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd.» МЧЖ ҚКнинг 57,1 фоизи «Ўзбекозиқовқатхолдинг» давлат холдинг компаниясига, 42,9 фоизи эса The Coca-Cola Export Corporation’га тегишли.

«Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd.» МЧЖ ҚК 1993 йилда ташкил этилган. Бугунги кунда қўшма корхона Тошкент, Наманган ва Урганч шаҳрида жойлашган Ўзбекистондаги учта заводга эгалик қилади.

«Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd.» МЧЖ ҚК Ўзбекистонда озиқ-овқат саноати соҳасида 4та ISO халқаро сифат сертификатларига эга ягона корхона ҳисобланади.

ЕТТБ 1992 йилдан 2010 йилгача бўлган даврда Ўзбекистондаги 54 лойиҳага 894 миллион евро сармоя киритган.

Мавзуга оид