Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Bild: немисларнинг аксарияти Меркель истеъфосини хоҳлашмоқда
Фото: REUTERS
Германия фуқароларининг кўпчилиги (56%) Ангела Меркель мамлакат канцлери лавозимидан истеъфога чиқишини хоҳламоқда. Бу ҳақда Bild газетаси хабар берди.
Insa жамиятшунослик маркази томонидан ўтказилган сўровнома шундай натижаларни берди, дейилади материалда.
Шу билан бирга, немисларнинг қарийб ярми (47%) Германияда муддатдан аввалги сайловлар ўтказилишини истаяпти, уларни фуқароларнинг 29 фоизи қўллаб-қувватламаяпти. Респондентларнинг яна 24 фоизи Ангела Меркель ҳукумат канцлери сифатида қайта сайланиши тарафдори бўлиб қолмоқда.
YouGov халқаро тадқиқот компанияси томонидан ўтказилган бошқа сўров натижаларига кўра, июнь ойида немисларнинг деярли ярми (43%) ГФР амалдаги канцлери Ангела Меркель ўз лавозимини тарк этиши лозимлигини билдирган. Респондентларнинг яна 42 фоизи Меркель ҳукумат тепасида қолишини хоҳлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия канцлери Ангела Меркель Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйни ошкора ҳақоратлаб, унинг қўлини сиқишдан бош тортганди.
Мавзуга оид
16:21 / 19.02.2026
Мерц Германияда ядровий қурол пайдо бўлишини истисно этди
14:13 / 19.02.2026
НАТО Болтиқбўйи соҳилига десант тушириш машқларини ўтказмоқда
12:53 / 17.02.2026
Германия чегарадаги текширувларни яна ярим йилга узайтирди
15:27 / 16.02.2026