Жаҳон | 09:04 / 21.09.2018
11970
1 дақиқада ўқилади

Францияда тропик қовоғарилар одамларга ҳужум қилмоқда

Фото : KENPEI

Францияда Хитойдан олиб кирилган тропик қовоғарилар маҳаллий аҳолига ҳужум қилмоқда. Vespa velutina туридаги қовоғари Францияда 2004 йилдан тарқалишни бошлаган.

Ҳозир ушбу ҳашаротларни Франциянинг бутун ҳудуди бўйлаб учратиш мумкин. Улар ҳаттоки Бельгия, Германия, Италия ва Швейцария билан чегарадош ҳудудларгача етиб борган.
 
Манш департаментининг ўзидагина 3 ой ичида қовоғарилар чақишидан 180 киши жабр кўрган, жорий ҳафтада эса Нормандияда 57 ёшли эркакнинг ўлимига олиб келган.
 
Маҳаллий қутқарувчилар аҳолини қовоғари уяларини мустақил равишда бузмасликка, агар улар ҳужум қиладиган бўлса ҳашаротлар кира олмайдиган берк жойга яширинишга чақиришмоқда.
 
Таъкидланишича, ушбу қовоғарининг ниши кўплаб турдаги кийимлардан ўта олади. Қовоғарининг чақиши одамда унга аллергия ёки у кўп марта чаққан бўлса, ўлим билан тугаши мумкин.   

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид