Фан-техника | 17:52 / 21.09.2018
7593
2 дақиқада ўқилади

Google собиқ раҳбари интернет иккига бўлиниб кетиши мумкинлигини айтди

Фото: CNBC

Google компаниясининг собиқ бош директори Эрик Шмидт 2028 йилга келиб интернет иккита талқинда мавжуд бўлишини айтди. Унинг сўзларига кўра, интернет АҚШ ва Хитой ўртасида бўлинади. Бу ҳақда CNBC хабар қилди.

Шмидт бу фикрларни Сан-Францискода бўлиб ўтган Village Global VC инвестиция компаниясининг ёпиқ тадбирида айтган. Унинг фикрича, 2028 йилда интернет иккига бўлинади.

«Ўйлашимча, интернет иккига - Хитой ва Америка етакчилигидаги интернетга бўлинади», — деган Шмидт.

У Хитой компанияларининг ривожланиш даражасини ҳам қайд этган. Мамлакат ЯИМнинг асосий улуши интернетга тўғри келиши бўйича Хитой АҚШни ортда қолдирмоқда. Google собиқ раҳбари шунингдек, Хитой IT-саноатда етакчиликни қўлга олишини тахмин қилган.

«60га яқин давлат иштирок этаётган «Бир камар — бир йўл» ташаббусининг қандай амалга оширилаётганига назар ташланг: бу давлатлар Хитой таклиф қилаётган инфраструктурадан фойдаланиши эҳтимоли мавжуд», — деган Шмидт.

Мавзуга оид