Хушхабар: республикадаги яна 9та ОТМга қўшимча квоталар берилди

Фото: KUN.UZ
Ўзбекистондаги 9та олий таълим муассасасида 2018/2019 ўқув йилги ўқиш учун хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари асосида бакалавр ва магистрлар тайёрлаш бўйича қўшимча қабул квоталари тасдиқланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати маълумотига таянган ҳолда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, қўшимча қабул квотаси бўйича ўқиш тўлов-контракт асосида ташкил этилиши назарда тутилган бўлиб, булар:
Тошкент давлат техника университети – 75 та (бакалавриат);
Андижон машинасозлик институти – 90 та (бакалавриат – 80 та, магистратура – 10 та).
Тошкент давлат стоматология институти – 60 та (бакалавриат);
Тошкент кимё-технология институти – 20 та (магистратура);
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети – 10 та (магистратура);
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти – 25 та (бакалавриат);
Миллий рассомлик ва дизайн институти – 20 та (бакалавриат);
Наманган муҳандислик-технология институти – 60 та (бакалавриат);
Наманган муҳандислик-қурилиш институти – 60 та (бакалавриат);
Тўлов-контракт асосида хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари асосида бакалавриат ва магистратурага абитуриентлардан ҳужжатлар 2018 йил 25 сентябргача қабул қилинади. Кириш имтиҳонлари олий таълим муассасалари томонидан 2018 йил 28-30 сентябрь кунлари ўтказилади.
Қўшма таълим дастурлари асосида бакалавриат ва магистратурага ўқишга тавсия этилган абитуриентлар учун ўқиш истисно тариқасида 2018 йилнинг
2 октябридан бошланади. Кириш имтиҳонлари натижалари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Кириш синовлари натижаси бўйича тўлов-контракт асосида қўшма таълим дастурларида ўқиш истагини билдирган абитуриентларга тўлов-контракт шартларини бажаришнинг охирги муддати 2018 йил 31 октябрь этиб белгиланди. Қўшма дастур доирасида таълим оладиган талабалар ўқиши мазкур ва республиканинг бошқа олий таълим муассасалари таълим йўналишлари ва мутахассисликларига ўқишга кўчирилмайди ва тикланмайди.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Пискентдаги автомобил синовининг видеоси тарқалди. Масъуллар “нотўғри талқин” бўлаётганини айтмоқда
Ўзбекистон | 21:25
-
Эрон ва АҚШ Уммонда ядровий келишув бўйича илк музокараларни ўтказди
Жаҳон | 21:19
-
Якуний энерготарифлар, Tahoe дефицити ва $50 миллиардга яқин захира — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 21:10
-
Якшанба куни Ўзбекистон бўйича қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Ўзбекистон | 21:09
Мавзуга оид

18:02 / 17.04.2024
Хусусий олий таълим: тижорий манфаат ва сифатли таълим мувозанати қандай топилади?

19:52 / 06.07.2021
Ногиронлиги бўлган шахслар, меҳрибонлик уйлари битирувчилари ва ИИВ ходимлари фарзандлари учун қабул квоталари белгиланди

22:48 / 01.04.2021
«Ҳудудларда 10 минг нафар тор доирадаги мутахассислар етишмайди» – Келгуси ўқув йилидан клиник ординатуранинг қабул квотаси оширилади

08:09 / 16.11.2020