Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорни алдаган фирибгар аёл ушланди
20 сентябрь куни Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, шу туманда яшовчи Н.С. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2017 йил октябрь ойидан 2018 йил апрель ойигача бўлган вақт оралиғида ўзини “Акрамова Мавлуда” деб таништирган номаълум аёл унга Туркия Давлатидан катта миқдорда товар келганлигини ва ушбу товарларни олиб сотганидан сўнг тушган фойдани бўлишишини айтиб, алдаш йўли билан ишончига кириб, ундан 152 млн. сўм пулини олиб гаров тариқасида М.Акрамовага тегишли бўлган уйнинг кадастр ҳужжатларини бериб ваъдасини бажармай юрганлигини маълум қилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Бухоро шаҳрида яшовчи муқаддам судланган Н.Ҳ. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб ушланди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026
Бухорода соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупцион схема фош этилди
21:35 / 21.05.2026