Ўзбекистон | 16:38 / 21.09.2018
16279
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Украинадан қорамоллар импорт қилди

Фото: «УкрАгроКонсалт»

Шу ҳафта Украинанинг Черкасск областидан Ўзбекистонга биринчи марта қорамоллар етказиб берилди, дея ёзмоқда «УкрАгроКонсалт».

Маълумотларга кўра, 33 бош қорамол Қашқадарё вилояти, Косон туманидаги «Обод Замон» фермер хўжалигига жўнатилган.

«Етказиб бериш муваффақиятли ўтди. Биз Украина ва Ўзбекистон ўртасидаги самарали ҳамкорлик давом этишига умид қиламиз», - дея изоҳ берди Dairy Global Experts минтақавий ривожланиш бўйича директори Александр Глебчук.

Dairy Global Experts компанияси халқаро бозорга чиқиш учун Сут ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси маслаҳат маркази негизида ташкил этилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид