Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон теракт учун ким масъул эканини маълум қилди
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифнинг билдиришича, ҳарбий параддаги теракт учун масъулият «терроризмнинг минтақавий ҳомийлари ва уларнинг америкалик йўриқчилари» зиммасидадир. Бу ҳақда у твиттердаги ўзининг аккаунтида ёзган.
Эроннинг жануби-ғарбидаги Аҳваз шаҳридаги ҳарбий парадда теракт 22 сентябрь куни эрталаб содир бўлди.
«Хорижий режимлар томонидан ёлланган, ўқитилган, қуроллантирилган ва молиялаштирилган террорчилар Аҳвазга ҳужум қилганлар. Болалар ва ёшлар қурбонлар орасида бор. Эрон рўй берган ҳужум учун масъулиятни терроризмнинг минтақавий ҳомийлари ҳамда уларнинг америкалик йўриқчилари зиммасига юклайди», - дея ёзган Зариф.
Шунингдек, Эрон ташқи сиёсат идораси раҳбарининг таъкидлашича, Эрон «тез ва қатъиятли» тарзда ўз фуқароларини ҳимоя қилиш учун жавоб ҳаракатларини амалга оширади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрондаги теракт видеоси пайдо бўлганди.
Мавзуга оид
21:31 / 26.06.2026
Трамп Эронни Ҳўрмуз бўғозидаги сулҳни бузганликда айблади
09:40 / 24.06.2026
АҚШ Сенати Эронга қарши урушни тугатиш тарафдори
22:21 / 23.06.2026
Трамп Эроннинг музлатилган маблағлари фақат озиқ-овқат ва дори-дармонга сарфланишини айтди
09:45 / 23.06.2026