Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Ўзбекистонга биргаликда сунъий йўлдош қуришни таклиф қилди
Қозоғистон мудофаа ва аэрокосмик саноати вазирлиги келгуси режалари билан ўртоқлашди. Улар орасида Ўзбекистон билан биргаликда сунъий йўлдош қуриш ҳам бор, деб хабар берди ОАВ.

Халқаро ҳарбий-техник ҳамкорлик департаменти директори Асланбек Сирлановнинг маълум қилишича, сунъий йўлдошни қуриш бўйича аниқ таклифлар бор.
Таъкидланишича, ушбу қурилма нафақат икки давлатга, балки Марказий Осиёдаги бошқа давлатларга ҳам хизмат кўрсата олади.
“Ҳозир ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз хорижий сунъий йўлдошдан фойдаланишади. Шу сабабли биргаликда битта сунъий йўлдош қуриш таклифи билдирилди”, деб айтган Сирланов қозоқ-ўзбек ҳамкорлиги бўйича ўтказилган матбуот анжуманда.
Мавзуга оид
15:37 / 25.03.2026
John Deere Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин
18:39 / 20.03.2026
Шавкат Мирзиёев Шаҳбоз Шариф билан мулоқот қилди
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
10:47 / 16.03.2026