Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оқ уй Google ва Facebook’ни текширишга қарор қилди
Фото: Bloomberg
Оқ уйда монополияга қарши идоралар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига Google, Facebook ҳамда бошқа технология компанияларига нисбатан текширувлар ўтказиш мажбуриятини юкловчи президентлик фармони тайёрланди. Бу ҳақда Bloomberg ҳужжатнинг қоралама нусхасига таяниб маълум қилди.
Фармон идораларни «қандайдир онлайн-платформалар монополияга қарши қонунчиликни бузганини жиддий текширувдан ўтказишга» мажбур қилади. Бундан ташқари, давлат идоралари «онлайн-платформалар» орасида рақобатни ҳимоя қилиш ва нохолис ёндашувни бартараф этишга қаратилган қадамларни таклиф қилишлари керак.
Агентликнинг таъкидлашича, аниқ компаниялар номи фармонда тилга олинмаган. Шунга қарамай, АҚШ президенти Дональд Трамп бир неча бор Google ва ижтимоий тармоқларни холис бўлмагани учун танқид остига олган.
«Google, Facebook, Twitter ва ижтимоий медиа соҳасидаги бошқа гигантларга қаранг. Мен биз мамлакат сифатида сиёсий цензура, қора рўйхатлар ҳамда қидирув натижаларини сохталаштириш каби нарсаларни қабул қила олмаслигимиз ҳақида аниқ маълум қилгандим», - дея айтиб ўтган Трамп август ойининг охирида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Facebook сурат ва видеоларда «руслар тарғиботи»ни қидира бошлаши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
19:24 / 10.12.2025
Apple ва Google ҳамкорликни эълон қилди - iPhone’дан Android’га ва аксинча ўтиш осонлашади
18:18 / 08.12.2025
Google ва Apple ўзбекистонликларни ҳакерлар ҳужуми ҳақида огоҳлантирди
23:35 / 28.11.2025
Google Gemini сунъий интеллект платформасида ўзбек тили жорий этилди
22:05 / 28.11.2025