Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга ташриф буюрган япониялик сайёҳлар миқдори рекорд даражада ошди
Жорий йилнинг 8 ойи муддатида Ўзбекистонга ташриф буюрган япониялик сайёҳлар сони ўтган 2017 йилга нисбатан 154 фоизга ошди ва 10028 кишини ташкил этди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ёзги мавсумда японияликлар ташриф буюришни истаган давлатлар орасида Ўзбекистон иккинчи ўринда қайд этилган. Бу ҳақда Япониянинг етакчи сайёҳлик корпорацияси бўлмиш HIS’нинг жорий йил июль ойида эълон қилинган рейтингида кўрсатилган.
“Ўзбекистоннинг сайёҳлик брендини тарғиб этишда мамлакатнинг Япониядаги элчихонаси улкан ишларни амалга оширди. Жорий йилнинг ўзида ўзбек дипломатлари томонидан Япония пойтахти ва йирик шаҳарларида 100 дан ортиқ музокара ва тақдимотлар ўтказилди, жумладан, халқаро туризм масаласида ҳам”, дейилади маълумотда.
Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2 февраль куни мамлакатнинг сайёҳлик салоҳияти ривожи учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чоралар кўриш ҳақидаги фармонни имзолаганди. Унга кўра, шу йилнинг 10 февралидан Исроил, Индонезия, Корея Республикаси, Малайзия, Сингапур, Туркия ва Япония фуқаролари Ўзбекистонга визасиз кириши (30 кунгача) мумкин бўлди.
Мавзуга оид
22:50 / 03.06.2026
80 минг аҳолига мўлжалланган дунёдаги биринчи сузувчи шаҳар лойиҳаси қайта тикланди
20:26 / 29.05.2026
Хитойнинг Spring Airlines авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйиши мумкин
21:07 / 28.05.2026
Швейцария энг қиммат мамлакат мақомини бошқа давлатга бой берди
18:32 / 27.05.2026