Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жисмонан эскирган насос станциялари алмаштирилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги жисмонан эскирган ва ўз хизматини ўтаб бўлган насос станцияларни босқичма-босқич модернизация қилиш ҳамда алмаштириш, насос станциялардан фойдаланишни ҳамда уларни бошқаришни автоматлаштиришни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Қайд этилишича, ҳозирги кунда Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфида республика бўйича жами 1693 та насос станциялари узлуксиз равишда қишлоқ хўжалиги экин майдонларини сув билан таъминлаб келмоқда.
Ўрганишлар натижаси шуни кўрсатдики, бугунги кунга келиб ушбу насос станцияларнинг аксарияти ўз хизмат муддатини ўтаб бўлганлиги сабабли яроқсиз холатга келган ва бу ўз навбатида белгиланган ҳудудларда талаб даражасидаги сув миқдорини чиқаришга тўсқинлик қилмоқда.
Кўзда тутилишича:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 4 июлдаги Р-4668-сонли фармойишига асосан Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги 299 та насос станцияларини реконструкция қилиш 7 та лойиҳа доирасида амалга оширилиши белгиланган;
Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги қўшимча 240 та жисмонан эскирган ва ўз хизматини ўтаб бўлган насос станцияларни босқичма-босқич модернизация қилиш ҳамда алмаштириш, насос станциялардан фойдаланишни ва уларни бошқаришни автоматлаштиришни ташкил қилишни амалга ошириш.
Лойиҳа доирасида қуйидагилар белгилаб олинади:
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги “Жисмонан эскирган ва ўз хизматини ўтаб бўлган насос станцияларни босқичма-босқич модернизация қилиш ҳамда алмаштириш, насос станциялардан фойдаланишни ва уларни бошқаришни автоматлаштириш”ни ташкил қилиш бўйича “Чора-тадбир”;
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги насос станцияларни босқичма-босқич модернизация қилиш, алмаштириш ва бошқаришни автоматлаштириш ишларини ташкил қилиш бўйича манзилли дастур тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги (Хамраев), Молия вазирлиги (Ҳайдаров), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (Бекенов) билан биргаликда;
тасдиқланган “Чора-тадбир” белгиланган муддатларда амалга оширишни;
модернизация қилинадиган насос станцияларнинг дастлабки баҳолаш ва Техник иқтисодий ҳисобларини ишлаб чиқишни молиялаштириш манбалари бўйича бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритишни таъминлайдилар.
Мавзуга оид
18:34 / 26.04.2026
“Дача”ларнинг электрон базасини яратиш ва ижара нархларини назорат қилиш режалаштирилмоқда
09:35 / 01.04.2026
Мобил тарифларга янги талаблар жорий этилиши мумкин
08:11 / 18.03.2026
Битирувчилар учун 3 йил ишлаб бериш талаби бекор қилиниши мумкин
11:59 / 17.12.2025