Илк маротаба астероид сирти сурати олинди
Япониянинг “Хаябуса-2” зондидан туширилган иккита мини-робот Рюгу астероидига муваффақиятли қўниб, олимларга илк маротаба астероид сирти суратларини ва у ҳақдаги маълумотларни жўнатди. Бу ҳақда Япония аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги маълум қилди.
Ҳар бири бир килограмм келувчи MINERVA-II1 мобил роботлари зонддан 21 сентябрда ажраган. Таъкидланишича, улар яхши ҳолатда бўлиб, камида биттаси астероид сирти бўйлаб ҳаракатланмоқда.
Суратлар роботлар ҳаракатланганда айлангани ва қуёш нури шуъласи сабабли аниқ чиқмаган. Ҳаммаси бўлиб учта сурат жўнатилган.
“Хаябуса-2” зонди 2014 йил 3 декабрда Япония жанубидаги Танэгасима космодромидан Н-2А ракетаси ёрдамида фазога олиб чиқилган. Зонд астероид ёнида 1,5 йил давомида бўлади. Астероидни тадқиқ қилишнинг кейинги босқичида тупроқ намуналарини олинади. Бунинг учун зонд астероид сиртига мобил портловчи қурилма туширади.
1999 JU3 астероиди Ерга яқин жисмлар гуруҳига кириб, Қуёш атрофида айланиши даври 474 суткага тенг. Рюгу сайёрамиздан 300 млн километр узоқда жойлашган.
Мавзуга оид
21:18 / 13.11.2024
Японияда сейсмик ёриқлар туфайли ядровий реакторни қайта ишга туширишга рухсат берилмади
19:55 / 11.11.2024
Японияда Ишиба ҳукуматининг янги таркиби тасдиқланди
17:59 / 11.11.2024
Япониянинг асосий метеорологик сунъий йўлдоши ишдан чиқди
23:27 / 10.11.2024