Кимлар маҳалла посбони бўлиши мумкин эмас?
Баъзи шахсларнинг маҳалла посбони бўлиши мумкин эмас, деб ёзмоқда «Ҳуқуқий ахборот» канали.
Улар:
ўз турмуш тарзи билан аҳоли ўртасида салбий тавсифланганлар;
ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турганлар;
руҳий касаллиги, гиёҳвандликка, сурункали ичкиликбозликка ружу қўйганлиги учун тегишли тиббиёт муассасалари ҳисобида турганлар;
қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаганлар;
суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганлар;
диний ташкилотларнинг профессионал хизматчилари.
Ички ишлар органлари ходимларига қўйилган талабларга тўғри келадиган маҳалла посбони маҳалла раиси ва профилактика инспектори тавсияномасига кўра ички ишлар органлари кадрлар захирасига киритилади.
Ички ишлар органлари кадрлар захирасига киритилган маҳалла посбони сифатида камида бир йил мобайнида фаолият олиб борган шахслар Ички ишлар вазирлиги Академияси Касбий тайёргарлик факультетига ўқишга ҳамда ички ишлар органлари хизматига устунлик асосида қабул қилинади.
Мавзуга оид
21:07 / 20.03.2024
Маҳаллада спорт иншоотларини барпо этишда жамоавий спорт турларига устунлик берилади
20:12 / 20.03.2024
Маҳалладаги ёшлар етакчисига футбол билан боғлиқ қўшимча вазифалар юклатилди
20:28 / 03.01.2024
Маҳалла раисининг ваколат муддати узайтирилиши мумкин
15:13 / 11.02.2023