Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент тиббиёт академиясида магистратуранинг янги йўналишлари очилади
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Тошкент тиббиёт академиясида магистратуранинг «Жамият соғлиғини сақлаш» ва «Жамият овқатланиши» янги йўналишлари очилади. Бу ҳақда президентнинг тегишли қарори лойиҳасида айтилган.
Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари тегишли таклиф билан чиққан.
Шунингдек, барча давлат органлари ва ташкилотларида ҳафтада бир кун «Саломатлик куни» ўтказилади. Унда барча ходимларнинг спорт тадбирларида иштирок этиши мажбурий бўлади.
Мусобақалар ташкил этиладиган спорт турлари орасида югуриш, сузиш, футбол, волейбол, баскетбол, теннис ва бошқалар бор.
Мавзуга оид
07:47 / 04.05.2026
Хусусий клиникаларга трансплантация қилишга рухсат берилади
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026