Жамият | 17:13 / 24.09.2018
9082
1 дақиқада ўқилади

Учтаси бир бўлиб дўппослади: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Фото: KUN.UZ

2018 йил 23 сентябрь куни Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

ИИБга тушган хабарга кўра, шу йил 15 сентябрь куни Сулаймон қалъа маҳалласида яшовчи И.Р., А.А. ва О.Э. Навоий кўчасида ўзаро жанжал сабаб Саноат қишлоғида яшовчи М.А.нинг боши ва бадани турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказганлар.

Натижада М.А. касалхонага ётқизилиб, И.Р., А.А. ва О.Э. ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. 

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид