Ўзбекистон | 18:31 / 24.09.2018
4657
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда янги миллий марказ ташкил этилади

Ўзбекистонда юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини 2019-2022 йилларда ошириш бўйича концепция тасдиқланади. Бу ҳақда президентнинг тегишли қарори лойиҳасида айтилади. 

Шунингдек, юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини 2018-2022 йилларда ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланади. 

Қарор лойиҳаси билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш бўйича миллий марказ ташкил этилиши мўлжалланган.

Марказнинг фаолияти соғлом турмуш тарзини шакллантириш, юқумли ва юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси ҳамда улар билан курашиш бўйича манзилли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, аҳоли билан бу борадаги ишларни кучайтириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш бўйича оммавий тадбирлар ўтказиш, республика аҳолиси саломатлиги ҳолатини мониторинг қилишнинг ягона тизимини ташкил этишга боғлиқ бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид