Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венгрия - Украина зиддияти кучаймоқда. Венгрия таҳдид билан чиқди
Венгрия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Петер Сийярто Будапешт Киевнинг ҳаракатларига худди ўзидек жавоб қайтариши ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Origo хабар бермоқда.
Сийяртонинг сўзларига кўра, Украинада бўлажак сайловлар туфайли Венгрияга қарши кайфиятлар кучайиши юз берди.
«Агар Украина томони Венгрия консулини чиқариб юборадиган бўлса, бу Венгрия томонидан пропорционал жавобсиз қолмайди», - дея таъкидлаб ўтди Сийярто.
Унинг қўшимча қилишича, воқеаларнинг бундай ривожидан қочишга умид ҳам бордир.
Аввалроқ, Венгрия ҳукумати Украинанинг Евроиттифоққа интеграциясини «паспорт жанжали» фонида сусайтириш билан таҳдид қилди. Венгрия вазири сиёсий мақсадда Венгрия фуқаролигини бериш ҳақидаги маълумотдан фойдаланишни нодўстона акт, деб атаган. Шунингдек, Сийярто ЕИда иккита фуқаролик амалиётига нормал деб баҳо берди ва Украина Евроиттифоқ ҳамда НАТОга кириш борасида жиддий кайфиятда эканлигига шубҳа билдирди.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026