22:40 / 25.09.2018
57901

Бекобод туманида яна ҳоким ўзгарди

Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳокими Отабек Убайдуллаевич Исроилов лавозимдан озод этилди. Бу ҳақда «Kun.uz» манбаси хабар бермоқда.

Фото: Отабек Исроилов / Kun.uz

Манбанинг маълум қилишича, туман ҳокими топшириқларни ўз вақтида бажармагани учун ишдан кетган.

Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимов Неъмат Абдуллаевни Бекобод туманининг янги раҳбари сифатида таништирган. Абдуллаев шу вақтгача Паркент тумани ҳокими сифатида ишлаб келаётганди.

Маълумот учун, Отабек Исроилов 2017 йилнинг июлида Бекобод туманига ҳоким бўлганди. Ундан аввалроқ, 2017 йилнинг апрелида Рустам Холматов ўрнига Туробжон Жўраев Бекобод туманига ҳоким этиб тайинланган, бироз вақт ўтиб у Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига ўтказилганди.

Top