Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боливия президенти АҚШга нисбатан навбатдаги айблов билан чиқди
Фото: REUTERS
Боливия президенти Эво Моралес Нью-Йоркда ўтаётган БМТ Бош ассамблеяси доирасида ОАВга интервью берар экан, АҚШни Лотин Америкасини бўлиб юборишга ҳаракат қилганликда айблади.
“Қўшма Штатлар ҳар доимгидек бизни бўлиб юборишга ҳаракат қилмоқда. Жанубий америкаликлар иттифоқи ташкил этилганидан буён бизга нисбатан турли босимлар бўлмоқда. Биз Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлайдиган ва кафолатлайдиган лойиҳа устида ишлаяпмиз”, - деди Моралес.
У, шунингдек, Хитой, Россия ва Европа билан муносабатларни мустаҳкамлаш ниятида эканлигини ҳам гапириб ўтди.
Мавзуга оид
20:49
Америка инвестиция фонди Россия империяси қарзлари бўйича Россиядан 225 миллиард доллар талаб қилди
20:39
Гренландия неча пул туради?
16:57
“АҚШнинг Эронга душманлиги энг авж нуқтасига чиқди” – Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси билан суҳбат
14:41