Жамият | 00:45 / 25.09.2018
9425
2 дақиқада ўқилади

От спорти ишқибозлари талабига биноан Тошкентда яна от паради ўтказилади

От спортини ихлосмандларининг кўп сонли илтимосларига биноан 1 октябрь куни Тошкент шаҳрида навбатдаги флешмоб ўтказилади. От спорти ва йилқичилик федерацияси матбуот хизмати KUN.UZ'га шу ҳақида хабар берди. 

100 дан ортиқ зотдор отларда энг яхши спортчилар, мудофаа ва қуролли кучлар тизими вакиллари парад кийимларида Амир Темур хиёбони бўйлаб ҳаракатланишади. 

Фото: От спорти ва йилқичилик федерацияси матбуот хизмати

Парад 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишлаб ўтказилади. 

Мазкур флешмоб давомида чавандозларнинг от йўрттириш маҳоратидан баҳра олиш, машҳур спортчи ва мураббийлар билан танишиб, дилдан суҳбатлашиш мумкин бўлади. Улар от спортига қандай кириб келганликлари ҳақида сўзлаб беришади. 

"Биринчи отлар иштирокида ўтказилган флешмоб аҳоли ўртасида катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, ёш авлод вакилларининг от спорти йўналишларига бўлган қизиқиши ортди. Умид қиламизки, шу каби тадбирлар сафимиз кенгайишига, от спорти ишқибозлари кўпайишига, чавандозларимиз қаторидан эса ёш спортчилар ўрин олишига сабаб бўла олади", дейилади матбуот хизмати хабарида. 

Фото: От спорти ва йилқичилик федерацияси матбуот хизмати

Парадда машҳур спортчиларимиздан ташқари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари вакиллари, Ички ишлар вазирлигининг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси вакиллари, Миллий гвардия от эскадрони фахрий қоравул батальони вакилари ҳам иштирок этишади. 

Флешмоб 1 октябрь куни соат 16:00 да пойтахт маркази — Амир Темур хиёбонида бўлиб ўтади.

Фото: От спорти ва йилқичилик федерацияси матбуот хизмати
Фото: От спорти ва йилқичилик федерацияси матбуот хизмати
Фото: От спорти ва йилқичилик федерацияси матбуот хизмати
Фото: От спорти ва йилқичилик федерацияси матбуот хизмати
Фото: От спорти ва йилқичилик федерацияси матбуот хизмати
Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид