Жаҳон | 08:04 / 25.09.2018
37920
2 дақиқада ўқилади

С-300 машмашаси. Исроил ташвишга тушиб қолди

Фото: Ульяна Соловьева/РИА «Новости»

Россиянинг С-300 зенит ракета комплексларининг Сурияга етказиб берилиши Исроил армиясига жиддий таҳдид солади, чунки улар Сурия Араб Республикасидаги ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларига қараганда анча самаралироқ. Бу ҳақда The Jerusalem Post муаллифи Анна Аронхейм маълум қилди.

Аронхеймнинг ёзишича, Россиянинг С-300 комплексларини автоматлаштирилган тизимлар бошқаради, улардан фақат Россия ҳарбийлари фойдаланиши мумкин. Унинг фикрига кўра, Москва шу тариқа Сурия осмонида вазиятни тўлиқ назорат қилади, бу эса Ил-20 ҳалокати каби ҳодисаларни бартараф этишда ёрдам беради.

Шунингдек, таъкидланишича, аввалроқ Сурия Араб Республикаси ҳарбийлари СССР даврида ишлаб чиқарилган, SA-2s’дан SA-22’гача диапазондаги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ҳамда «Панцирь» туридаги зенит ракета комплексларига эгалик қилган. С-300 Сурия ҳаво мудофаасига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин, чунки улар 300 км.гача масофадаги объектни аниқ нишонга олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Сурияни С-300 билан қуроллантириши хабар қилинганди.

Мавзуга оид