Жамият | 11:54 / 25.09.2018
8216
1 дақиқада ўқилади

Жиззахдаги фермер хўжалиги шийпонидан 1,5 килограммдан ортиқ марихуана топилди

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси тақдим этган маълумотга кўра, 2018 йилнинг 22 сентябрь куни Жиззах вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси Тоғли ҳудудлардаги тезкор бўлим ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Пахтакор туманида яшовчи У.Б. 36,86 гр. марихуана гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида ушланди.

Унинг ёнида яна 64 гр. миқдорда марихуана борлиги аниқланди. Олиб борилган суриштирув ишлари давомида, У.Б. ишлаётган фермер хўжалиги шийпонидан 1 кг. 580 гр. марихуана гиёҳвандлик моддаси топилди.

Ҳолат юзасидан Пахтакор тумани ИИБ Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.        

Мавзуга оид