Генри Киссинжер АҚШ ва Хитойнинг бўлажак муносабатларига баҳо берди
АҚШ собиқ давлат котиби Генри Киссинжернинг Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашувда маълум қилишича, Пекин ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларнинг узоқ муддатли ривожланишига ижобий кайфиятда қарамоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.
«АҚШ-Хитой муносабатларининг узоқ муддатли ривожланиши бўйича ижобий позициядаман, икки томон ҳам бу муносабатларга нисбатан кенгроқ истиқболлар нуқтаи назаридан қараши ҳамда кўплаб минтақавий ва халқаро муаммолар, шунингдек, глобал чақириқларга жавоб бериш мақсадида ҳамкорликни мустаҳкамлаши керак», - деди Киссинжер.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, Хитой ва АҚШ қатор масалалар бўйича турли фикрга эга, лекин улар можарога киришиши керак эмас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой АҚШ савдо урушида кучли зарбага учрашини кутаётгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024