Жаҳон | 12:25 / 26.09.2018
8150
1 дақиқада ўқилади

Хитой эркин савдо тизимини Россия билан бирга ҳимоя қилмоқчи

Фото: ТАСС/Юрий Смитюк

Хитой ташқи ишлар вазири Ван Ининг маълум қилишича, ХХР ва Россия халқаро ҳуқуқ ҳамда эркин савдо тизимини биргаликда ҳимоя қилиши керак. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Ҳозирги халқаро вазиятда Россия ва Хитой стратегик алоқа ҳамда мувофиқлаштирувни мустаҳкамлаши, мультилатерализм, халқаро ҳуқуқ, эркин савдо тизимини қатъият билан ҳимоя қилиши керак», - деди Ван И.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, томонлар бундан кейинги юқори даражадаги икки томонлама алмашинувни биргаликда режалаштириши лозим.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой АҚШ савдо гегемонияси ҳақида маълум қилганди.

Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгашининг фикрича, Қўшма Штатлар ҳукумати Хитойга ўз манфаатларини мажбурлаб ўтказмоқчи.

Мавзуга оид