«Қариси бор уйнинг париси бор» китоб-альбоми нашрдан чиқди
«Қариси бор уйнинг париси бор», дейдилар. Дарҳақиқат, кексалар – уйимизнинг кўрки, қалбимизни мунаввар қилиб тургувчи чироқ, беминнат дуогўйимиз, панд-насиҳатлари билан умримизни ёритгувчи қуёш, тажрибаю маслаҳатлари билан ёшларимизга тўғри йўл кўрсатувчи йўлчи юлдуз.
Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги хабар қилишича, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида шундай ҳаётий ҳикматни ўзида мужассам этган «Қариси бор уйнинг париси бор» китоб-альбоми дунё юзини кўрди.
Ушбу китоб Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Хонадонларимизнинг файзу фариштаси бўлган нуроний отахон ва онахонларимизни эъзозлаш, уларни ҳаётдан рози қилиш, қўлимиздан келганича умрларини узайтириш асрлар давомида энг улуғ қадриятларимиздан бири бўлиб келмоқда» деган пурмаъно сўзлари билан очилади.
Дурдона фикрлар, афоризмлар, халқ мақол ва маталлари, ҳикоятлар, ривоятлар, донишмандлардан мерос ҳикматли сўзлар ва ҳадислардан жамланган ушбу гулдаста ўз ифори билан кўнгил уйингизни обод, китоб жавонингизни музайян этади.
Шунингдек, машҳур миниатюрачи рассомларнинг асарлари мазкур китоб-альбомга ўзгача ҳусн берган.
Мавзулар доирасида тавсифланган ҳикмат махзани барча ёшдаги ўқувчилар, турли соҳа вакиллари ва, айниқса, ёшлар учун бутун ҳаёти давомида дастуриламал бўлиб қолади.
Мавзуга оид
13:34 / 07.10.2024
Туркияда Ислом Каримов ҳақида китоб нашр қилинди
11:53 / 06.10.2024
Ўқув маркази, китоб дўкони ва SMM: Икки йилда учта бизнес очган ёш тадбиркор ҳикояси
14:40 / 31.08.2024
Россияда тақиқланганлар реестрига бешта китоб сайти киритилди
16:36 / 23.07.2024