Ўзбекистон | 17:46 / 26.09.2018
1694
1 дақиқада ўқилади

Татаристонда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтади

Фото: uzb.addnt.ru

28-30 сентябрь кунлари Татаристонда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади, деб хабар берди Татаристон маданият вазирлиги матбуот хизмати.

Хабарга кўра, 29 сентябрь куни Муса Жалил номидаги Татаристон давлат академик опера ва балет театрида Ўзбекистон маданияти кунларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

«Концертда ўзбекистонлик меҳмонлар – Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театри солистлари ва артистлари, «Тумор» рақс ансамбли чиқиш қилади. Шунингдек, миллий қўшиқлар, миллий мусиқа асбобларида куйлар, рус, ўзбек ва хориж бастакорлари мусиқалари ижро этилади. Театр фойесида «Замонавий Ўзбекистон» фотокўргазмаси ўтказилади, - дейилади хабарда. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид